Уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг шароитлари билан танишилмоқда

Уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг шароитлари билан танишилмоқда

Федерация топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳрида ҳам жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларга давлат томонидан бепул таълим бериш борасидаги ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганишдан ўтказилмоқда.

Бугун шаҳар жамияти масъуллари ҳудуддаги 14, 28, 32 ва 25-умумий ўрта таълим мактабларида бўлишиб, мазкур мактаблар масъуллигидаги жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш ишлари билан танишдилар. Ўрганишларда ўқувчининг таълим олиши учун яратилган шароитлар, дарсларни белгиланган жадвал асосида мунтазам ўтиб борилаётганлиги каби ҳолатларга эътибор қаратилиб, ўқувчининг ўзи ва ота-онасидан бу борадаги фикрлари билан ҳам қизиқилмоқда.

Худди шундай ўрганишларни шаҳардаги бошқа мактаблар бўйича ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin