Бозорларда сотилаётган маҳсулотлар амалдаги меъёрлар талабларига мослиги кузатувдан ўтказилмоқда
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳудудий бирлашма топшириғи асосида ўтказилаётган ўрганиш ишлари доирасида, соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда, шаҳар Деҳқон бозорида сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаб берилиши жараёнлари, хусусан бозор қошида ташкил этилган ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораторияси фаолияти билан танишдилар.
Шунингдек, бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларида ВСЭ лабораториясининг маҳсулот амалдаги меъёрлар талабларига мос келишини билдирувчи маълумотномаси мавжудлиги ҳам кузатувдан ўтказилди.
Ўрганишлар доирасида бозор ва ВСЭ лабораторияси масъулларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment