Қўқон шаҳри ҳудудидаги бозорларда сотилаётган маҳсулотлар амалдаги меъёрлар талабларига мослиги кузатувдан ўтказилмоқда

Қўқон шаҳри ҳудудидаги бозорларда сотилаётган маҳсулотлар амалдаги меъёрлар талабларига мослиги кузатувдан ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари ҳудудий бирлашма топшириғи асосида ўтказилаётган ўрганиш ишлари доирасида, шаҳардаги деҳқон ва озиқ-овқат бозорларида бўлишиб, бу ерларда ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораториялари фаолияти йўлга қўйилганлиги, мазкур лабораториялар моддий-техник базаси, улар томонидан бозорлар ҳудудида сотилаётан маҳсулотларга тегишли маълумотномалар берилиши ҳолатлари билан танишмоқдалар.

Ўрганиш ишларини ўтказиш жараёнида бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавот ҳамда полиз маҳсулотлари сотувчилари билан қонунчилик талаблари бзасидан суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳамда бозор маъмурияти ва ВСЭ лабораторияси масъулларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи ҳам олиб борилмоқда.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment