Қарздорлик маълумотларни нотўғри киритиш оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди
Қўқон шаҳрида яшовчи М.С. ичимлик суви таъминоти корхонасига тўловларда юзага келган асоссиз қарздорлик масаласида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси телеграм боти (PotrebitelUz_bot)га мурожаат йўллаган.
М.С. ўз мурожаатида “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ Қўқон филиали унинг хонадонига нисбатан 7 млн 500 минг сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганлигини билдириб, масалани ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Истеъмолчи мурожаати асосида ўтказилган ўрганишлар сув таъминоти корхонаси ПК базасидаги хатолик натижасида, яъни корхона оператори томонидан архив маълумотларини базага нотўғри киритилиши оқибатида келиб чиққанлиги, қарздорликнинг асоссизлиги маълум бўлди. Ўрганиш якунларига кўра қарздорлик истеъмолчининг тўлов мажбуриятидан олиб ташланди.
Муҳаммаджон Улмасов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment