Чала қолган иш ниҳоясига етказилди

Чала қолган иш ниҳоясига етказилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Н. Ғ.нинг хонадонига буюртма қилган мебел тўпламини усталар томонидан ўз вақтида сифатли тайёрлаб берилмаганидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Н. Ғ. оғзаки шартнома асосида хонадонига 10 млн 800 минг сўмга мебел тўплами буюртма қилган, лекин мебелни ўрнатишга келган усталар ишни охирига етказмай, айрим деталлари камлигини, мебелни қолган қисмини деталларни олиб келиб бир неча кундан кейин ўрнатиб беришларини айтиб кетганларича мижоз билан қайта боғланмайдилар ва телефон рақамларига қилинган қўнғироқларга ҳам жавоб бермайдилар. Шундан сўнг истеъмолчи Марғилон шаҳар жамиятига ушбу масалада мурожжат қилишга мажбур бўлади.

Мурожаатни ўрганиш давомида усталар билан телефон орқали алоқа ўрнатилиб, мижозга буюртмани келишилган вақтидан кечиктириб бажарилиши қонунда белгиланган тартибда, хусусан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаси тартибида ҳуқуқий таъсир чораларини кўришга, шунингдек ҳар бир кечиктирилган кун учун неустойка (пеня) тўланишига сабаб бўлиши тушунтирилди. Бундан тўғри хулоса чиқарган ижрочи вакиллари мебеллар тўпламини истеъмолчи хонадонига буюртмада келишилган тартиб ва ҳажмларда ўрнатиб берилишига эришилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси

Post Comment