Маҳалланинг ичимлик суви таъминотидаги муаммо ҳал этилди

Маҳалланинг ичимлик суви таъминотидаги муаммо ҳал этилди

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Палохон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ё.М. томонидан яшаш ҳудудларида ичимлик суви таъминотидаги узилиш масаласида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилинган мурожаат ўрганилди.

Мурожаат ўрганилиши жараёнида ичимлик суви таъминотининг узилиб қолишига маҳалладаги сув насосининг куйиб қолганлиги сабаб бўлганлиги маълум бўлгач, туман жамияти ушбу масала мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиши ва тезкорликда муаммони бартараф қилиниши бўйича чора-тадбирлар белгиланишини сўраб “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг туман бўлимига алоқа хати киритди.

Корхона ҳамда туман жамиятининг мазкур мурожаатда кўтарилган масалани ҳал қилиш борасида олиб борган ҳамкорлиги ҳамда маҳалла фаолларининг фаол саъй-ҳаракатлари билан носоз ҳолга келган сув насосини янгисига алмаштирилишига ҳамда маҳалланинг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилди.

Оббосхон Собиров,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment