Ишонч телефонига қилинган мурожаат қаноатлантирилди

Ишонч телефонига қилинган мурожаат қаноатлантирилди

Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш.Қ.нинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига суюлтирилган углеводород газини олишидаги кечикиш масаласида қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида келтирилган ҳолат, яъни хонадонига суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида 07.07.2023 йил кунида туман газ идорасига сўров хати киритилиб, мазкур ташкилотдан олинган жавоб хатида фуқаро ишонч телефонига мурожаат қилган куннинг эртасигаёқ унинг хонадонига суюлтирилган углеводород гази баллони етказиб берилганлиги, шунингдек ҳудудга туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган Режа-жадвал ҳамда белгиланган фонд асосида газ баллонлари етказиб бериб борилаётганлиги маълум қилинган бўлса, ўрганишни ўтказган туман жамияти ва газ идораси масъул ходимлари томонидан тузилган маълумотномада маҳаллага сўнгги марта суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилган кунда истеъмолчи хонадонида ҳеч ким бўлмагани унинг суюлтирилган газ баллони олмасдан қолишига сабаб қилиб кўрсатилган ҳамда фуқарога бу ҳақда тегишли тушунтиришлар берилганлиги баён қилинган.

Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилган ҳамда фуқаро туман жамиятига билдириш хати бериб, мурожаати ижобий ҳал қилинганини, ўрганиш якунлари бўйича эътирозлари йўқлигини билдирган.

Дилобар Дадахонова,
туман жамияти бош мутахассиси

(иллюстратив фото)

Post Comment