Ёш кадрларнинг билим ва малакаси оширилмоқда

Ёш кадрларнинг билим ва малакаси оширилмоқда

Ҳар бир ташкилотнинг бош мақсадларидан бири бу ўз ходимларининг касбий билим ва малакаларини доимий ошириб воситасида уларни ўз соҳасининг билимдони бўлиб етишишларига кўмаклашиш ҳамда бунинг ортидан ташкилотдаги меҳнат самарадорлигини ҳам оширишни эришишдан иборат, десак муболаға бўлмайди.

Шу нуқтаи назардан, ҳудудий бирлашма тизимидаги ёш кадрларга тизимли равишда турли семинар, тренингларда қатнашишлари тавсия қилиниб, уларга ўз билим ва малакаларини ошириб боришларига кўмаклашиб келинмоқда.

Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкилланган “Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш” мавзусидаги икки кунлик тренинг ўз иш фаолиятини бошлади. Унда тизимимизнинг ёш ходимларидан Дилобар Дадахонова, Шоҳиста Раҳимова ва Муҳаммадазиз Исақовлар ҳам иштирок этиб, соҳага оид билимларини оширмоқдалар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment