Туман жамияти жамоатчилик эшитуви ўтказди

Туман жамияти жамоатчилик эшитуви ўтказди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг 2023 йил 8 июн кунидаги буйруғи асосида Федерациянинг ҳудудий ташкилотларига бу борадаги қонунчилик ҳамда Федерация Устави талабларидан келиб чиққан ҳолда Жамоатчилик эшитувларини ташкиллаб бориш вазифаси юклатилганлиги тўғрисида олдинроқ хабар бериб ўтгандик. Қўштепа туманида ҳам жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунчилик билан нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланган ҳолда шундай эшитув ташкилланди.

Жамоатчилик эшитуви “Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шароитлар” мавзусига бағишланиб, унда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими А.Абдуллаевнинг мазкур мавзу юзасидан ахбороти эшитилди.

Кун тартибининг асосий масаласи юзасидан берилган ахборотдан сўнг, тадбир ташкилотчиси – туман ИҲҲҚ жамияти масъул ходимлари, ёшлар ишлари агентлигининг тумандаги фаол вакиллари, кутубхона маркази ходимлари ҳамда Федерация таянч гуруҳлари вакиллари томонидан давлат идорасининг масъул ходими томонидан берилган ахборот юзасидан фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдириб ўтилди.

Тадбир якунларига кўра, туманда бошқа соҳалар бўйича ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг ижро этилишини таъминлаш, соҳа раҳбари томонидан ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажариш борасида олиб борилаётган ишлари бўйича жамоатчилик эшитувларини ташкиллаш ва тизимли асосда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Дилмурод Мавлонов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment