Инфографика (мурожаатлар таҳлили)

Инфографика (мурожаатлар таҳлили)

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳиимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг қуйи тузилмаларига истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидаги натижалар қайд қилинди:

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида тизим ташкилотларига истеъмолчилардан жами 465 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 442 таси (95,1%) ижобий ҳал қилиб берилиши натижасида 699 105 564 сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

Мурожаатларнинг соҳалари қуйидагича:

167 та савдо;
73 та газ таъминоти;
60 таси сув таъминоти;
45 та электр таъминоти;
27 таси коммунал хўжалик;
27 таси хизмат кўрсатиш (сервис);
8 таси алоқа (интернет);
7 таси соғликни сақлаш;
5 таси транспорт;
46 таси бошқа соҳалар бўйича келиб тушган мурожаатлардир.

Келиб тушиш манбааларига кўра:

Ҳукумат идораларидан юборилган мурожаатлар 9 та, ўрганиш натижалари бўйича истеъмолчилар фойдасига 2 700 000 сўм маблағ ҳал қилинган.

Федерация ягона ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар 104 та, ўрганиб чиқилиши якунларига кўра истеъмолчилар фойдасига 143 962 240 сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Федерация телеграм ботидан 14 та мурожаат келиб тушиб, истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган маблағ 9 002 000 сўмни ташкил қилган.

Тўғридан-тўғри тизим ташкилотларига ёзма ва оғзаки равишда келиб тушган мурожаатлар 338 тани ташкил қилиб, жами 543 441 324 сўм маблағ истеъмолчига фойдасига ҳал қилиб берилган.

Шунингдек, тизим ташкилотлари масъул ходимларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари давомида 439 нафар фуқарога, тизимда ташкил қилинган ҳуқуқий маслаҳатхоналар орқали 244 нафар фуқарога бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment