Тизим ходимлари учун ўқув семинари ташкилланди

Тизим ходимлари учун ўқув семинари ташкилланди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан тизим ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар иштирокида “Жамоатчилик мониторинги тарзидаги мониторингларни ўтказиш тартиб-қоидалари” мавзуси ўқув семинари ташкилланди.

Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида ўтказилган мазкур ўқув семинари доирасида иштирокчиларнинг Ўзбекистон Републикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни асосида ўтказиладиган мониторинг (кузатув-ўрганиш)лар, бундай тадбирларни режалаштириш, ташкиллаш ва ўтказиш тартиблари, ўрганиш натижаларини жамлаш, умумлаштириш, унинг асосида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли идораларга киритиш каби масалалардаги ҳуқуқий билимлари оширилди.

Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланиши устидан олиб бориладиган жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаш ва ўтказиш юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin