Истеъмолчи зиммасига юклатилган асоссиз қарздорлик бартараф қилинадиган бўлди
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Чархий кўчасида яшовчи С.С.нинг хонадони асосланмаган қарздорлик сабаб табиий газ тармоғидан узилиб қолганлиги ва ушбу ҳолатга ойдинлик киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаат асосида олиб борилган ўрганишда фуқаронинг хонадонига замонавий русумдаги смарт газ ҳисоблагич ускунаси ўрнатилганлиги ва ушбу ҳисоблагич базада юзага келган 2 175 000 сўм миқдоридаги асосланмаган қарздорлик ортидан блок ҳолатига тушиб, хонадонни газ тармоғидан узиб қўйганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари доирасида асосланмаган қарздорликни истеъмолчининг тўлов мажбуриятидан чиқариш чора-тадбирларини кўриш учун тегишли ҳужжатлар тўпланиб Ўзтрансгаз КАТ бўлимига киритилганлиги ҳақида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Қўқон шаҳар бўлимидан жавоб хати ҳам олинди. Мурожаатини ўрганиш натижалари истеъмолчига расмий равишда маълум қилинди.
Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.
Post Comment