ПК электрон дастурига асоссиз сумма киритилиши оқибатида тармоқдан узилган истеъмолчилар тармоққа қайтадан уланди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Хотинқуми” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Қ ва Қ.Ф.лар табиий газ таъминотидан асоссиз узиб қўйилиши ҳолатидан норози бўлиб мурожаат қилганлар.
Истеъмолчилар ўз мурожаатида уларнинг хонадонлари табиий газдан белгиланган ҳужжатлар асосида фойдаланиб келаётганликлари, истеъмол қилинган табиий газ учун мунтазам олдиндан тўловни амалга ошириб келишлари, ўтган йилнинг декабр ойининг иккинчи ярми ҳолатига газ таъминоти бўйича ҳақдор бўлганликлари, бу ҳақда ПК электрон дастур асосида мобил телефонларига хабарномалар келганлиги маълум қилинади. Лекин декабр ойининг 22-санасига келиб улар тармоқдан автоматик тарзда узиб қўйилган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида газ таъминоти идорасига бориб учрашганларида, йиллик кўрик учун далолатнома асосида қарздорлик юзага келганлиги, ушбу қарздорлик суммаси ПК электрон дастурига киритилиб, улар тармоқдан узилганликлари маълум қилинган. Истеъмолчиларнинг сўзларига кўра, уларнинг ҳар бирига техник кўрик учун киритилган сумма 480 000 сўмданни ташкил қилган.
Туман жамияти томонидан газ идорасига юқоридаги ҳолатлар юзасидан изох берилишини сўраб киритилган сўровга берилган жавоб хатида истеъмолчиларни тармоқдан узиб қўйилишига уларнинг мурожаатида келтирилган важлар эмас, балки истеъмолчи Қ.А.нинг хонадонида табиий газдан фойдаланиш ҳолатларини ўрганишда ҳисоблагичга ўрнатилган бир марталик муҳр бузилганлиги ҳолати аниқланганлиги, истеъмолчи Қ.Ф.нинг хонадонида ўтказилган ўрганишда электрон газ ҳисоблаш ускунаси қувватига мос келмайдиган 1 дона иситиш печидан қўшимча фойдаланиш ҳолати аниқланганлиги ва ушбу ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори 2-иловаси 123-бандига асосан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганлиги баён қилинган бўлсада, туман жамияти ҳамда газ идораси масъуллари ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишларда ушбу важларнинг асоссизлиги маълум бўлди. Ўрганиш якунлари билан истеъмолчиларни тармоққа қайтадан уланиб, уларнинг мурожаатини ижобий ҳал этилишига эришилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment