Учкўприкда 18 452 000 сўмлик маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди
Учкўприк тумани “Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Х.М. Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ўзлари яшаб турган ҳудуддаги бир қатор муаммолар, хусусан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш йўналишида кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ талаб қилиш масаласида ўз эътирозларини билдириб мурожаат қолдирган.
Мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида сўров асосида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидан олинган маълумотда ҳудудга ушбу хизматларни кўрсатувчи “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖ томонидан маҳалла фуқаролар йиғинининг истеъмолчи истиқомат қиладиган маҳалласига сўнги олти ой давомида тўлақонли хизматлар кўрсатилмаганлиги маълум қилинди. Шунингдек, хизмат кўрсатувчи корхонага киритилган сўровга олинган жавоб хатида ҳам юқоридаги ҳолат ўз тасдиғини топди.
Туман жамияти томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари давомида мазкур маҳалла фуқаролар йиғинига чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари бўйича бажарилган ишлар қайта ҳисоб-китобдан ўтказилиб, 18 452 000 сўм маблағни истеъмолчилар фойдасига чегирилишига эришилди.
Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.
Post Comment