Ижтимоий хизматлар марказида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида тарғибот тадбири ташкилланди. Тадбир ушбу ташкилот ва Федерациянинг Тошлоқ туман жамияти ўртасида ижтимоий шериклик ва яқиндан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларига бағишланди.
Тадбир доирасида дастлаб мамлакатимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ва унинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари фаолияти юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, марказ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбир якунида марказда Федерация таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилиб, ходимларнинг бу борадаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment