Тиббиёт муассасалари билан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430 сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратининг ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида Федерациянинг Таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)ларини ташкил этиш ва аъзоликка жалб қилиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси” тасдиқланган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий бирлашма ҳамда Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида турли шакллардаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш графиги ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда юқоридаги топшириқлар асосида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидаги тиббиёт муассасаларида юртимизда фаолият олиб бораётган истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ҳамда унинг аҳамияти ҳақида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Ана шу тадбирлар доирасида вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Аҳроржон Рахмоналиев Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона вилояти филиали директори Бахромжон Ташбалтаев билан учрашиб, Марказнинг туман (шаҳар)лардаги бўлимлари ҳамда Федерациянинг туман (шаҳар) жамиятлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида фикр ва мулоҳазалар алмашдилар.
Post Comment