Яна бир қаздорликнинг асоссизлиги маълум бўлди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Янги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи К.М.нинг ичимлик суви тўловлари бўйича ҳисобланган 2 300 000 сўм қарздорликнинг асоссизлиги ва уни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаат ўрганилиши жараёнида истеъмолчи томонидан ичимлик суви учун тўловлар мунтазам тўлаб келинганлиги, унда қарздорлик мавжуд эмаслиги, қарздорлик эса ичимлик суви таъминоти корхонаси базасига ҳисоблагич кўрсатгичларини нотўғри киритилиши оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар бўлимига киритилган сўровга олинган жавоб хати билан ҳам тасдиғини топди.
Ўрганиш якунлари билан истеъмолчига ҳисобланган 2 300 000 сўм қарздорликнинг асоссизлиги маълум бўлиб, уни сув таъминоти корхонаси томонидан тегишли тартибда бартараф қилиниши чоралари кўрилди.
Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment