Нуқсонли тиббиёт буюми сифатлисига алмаштирилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона тумани Шохимардон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи М.Н.нинг умуртқа касалликларини даволаш ва профилактикаси учун ишлатиладиган тиббиёт ускуналари ва буюмлари кўргазмасида умумий қиймати 30 500 000 сўмлик вибромассаж накидкани арзонлаштирилган нархда ютиб олгани ва уни келтириб фойдаланганларида ишламагани хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Мурожаатчи юқоридаги кўргазмада дугонаси билан қатнашиши жараёнида уларнинг иккисига ўтказилган лото ўйинида ғолиб сифатида топилганликлари ва 30 500 000 сўмлик ускунани 23 900 000 сўмга ютиб олганликлари айтилган. Ютуқ М.Н.га расмийлаштирилиб, ёнига шерст материалидан одеял, кўзни массаж қилувчи ва озонотерапия ускуналари қўшиб берилган. Аслида “ютуқ” муддатли тўловга расмийлаштирилган бўлиб чиққан. Камига вибромассаж накидка электр токига уланганида ишламаган. Истеъмолчи томонидан сотувчи вакилларига телефон орқали қилинган мурожаатлар жавоб сифатида нуқсони бўлса бартараф қилиб беришлари ёки алмаштириб беришлари ваъда қилинган бўлсада, муаммони тезкорликда бартараф этиш чоралари кўрилмаган.
Шаҳар жамияти ходимлари мазкур мурожаат асосида сотувчи томонининг масъул ходимлари билан боғланиб, уларга амалдаги қонунчилик талабалари юзасидан тушунтиришлар ва муаммони бартараф этиш бўйича музокаралар олиб боришлари жараёнида сотувчи томони нуқсонли эканлиги даъво қилинган маиший буюмни бошқасига алмаштириб бериб, истеъмолчи муаммосини бартараф қилди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment