Тошлоқ туманида тарғибот тадбирлари тизимли асосда ўтказиб борилмоқда

Тошлоқ туманида тарғибот тадбирлари тизимли асосда ўтказиб борилмоқда

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги ижтимоий соҳа ташкилотларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган мавзуларда турли шакллардаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Тумандаги “Найман” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 55-сонли оилавий поликлиникада “Инсон манфаатларини таъминлашда жамоат бирлашмаларининг ўрни” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам шулар жумласидандир.

Поликлиника тиббиёт ходимлари иштирокида ўктазилган тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек ушбу жараёнда давлат органлари, суд идоралари ва жамоат ташкилотлари ёрдамидан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти, Федерацияга аъзоликнинг афзалликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтиомий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва бунинг натижасида аҳоли вакиллари учун яратиладиган имкониятлар каби масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида тиббиёт муассасаси ҳамда туман жамияти ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг истеъмол соҳасига оид мурожаатларини самарали ҳал қилиш чора-тадбирларини кўриш каби масалаларда келишиб олинди. Шунингдек, муассасанинг ходимлари ва аҳоли вакиллари танишиши учун қулай жойларга истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари ва тегишли маълумотларни ўз ичига олган плакатлар жойлаштирилди.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment