“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бирлашма ўртасида соҳага оид амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашда ижтимоий шерbклик ҳамда ҳамкорлик олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган эди. Бугунги кунда жойларда ана шу чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган вазифалар ижроси юзасидан турли кўринишдаги маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Тошлоқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ташкилланган “Инсон манфаатларини таъминлашда жамоат бирлашмаларининг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати ҳам юқоридаги чора-тадбирлар режаси ижроси асосида ташкилланиб, унда иштирок этган марказ ходимларига амалдаги қонунчилик ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунидан самарали фойдаланиш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини олиб боришнинг ўзига хос томонлари ҳамда жамоат ташкилотларининг ушбу жараёнда тутган ўрни ва роли ҳақида батафсил фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, икки ташкилот ўртаисда йўлга қўйилган ижтимоий шериклик ҳамда аҳмкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment