Почта алоқа хизматларида истеъмолчилар учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда
Федерациянинг вилоятдаги туман (шаҳар) жамиятлари томонидан, Рақобат бошқармаси сўрови асосида, вилоят ҳудудидаги почта бўлинмаларида аҳолидан турли тўловларни, шу жумладан коммунал хизматлар, солиқ, маъмурий жарима, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилиш хизматлари кўрсатишда истеъмолчиларга яратилган шарт-шароитлар, хизматлар тўғрисида ва тўлов хизмати кўрсатганлик учун олинадиган воситачилик ҳақлари тўғрисида истеъмолчилар хабардор қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Жумладан, Ёзёвон туманида ҳам мазкур ўрганишлар хизмат кўрсатувчи ташкилотда қонунчиликнинг тегишли моддалари талаблари ижроси таъминланганлиги, истеъмолчиларнинг хизмат кўрсатувчи ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тўлақонли маълумот олиш ҳуқуқи таъминлаб берилганлиги, хизматлардан фойдаланиш ва тўловларни амалга ошириш учун яратилган шароитлар, шунингдек бўлинма хизматларидан фойдаланаётган фуқароларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва таклифларини ўрганиш шаклида олиб борилди. Ўрганиш якунлари бўйича маълумотнома тайёрланиб, тегишли тартибда масъул идораларга тақдим қилинади.
Шавкатжон Саидов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment