Истеъмолчининг талаби билан овоз кучайтиргич ускунаси бошқасига алмаштириб берилди
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўқон шаҳрида яшовчи Д.Ж.нинг туман ҳудудидаги бозордан 16 000 000 сўмга харид қилинган овоз кучайтиргични сотувчидан алмаштириб ололмаётганлиги хусусидаги оғзаки мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига кўра, у тумандаги “Барака” савдо мажмуаси ҳудудидан Hammer Tech русумидаги овоз кучайтиргич ускуналари тўпламини 2024 йилнинг март ойида харид қилган. Лекин кейинчалик ускунани ишлатиш давомида унда муайян нуқсонлар кузатилавергач, сотувчига уни бошқа русумдаги ускунага алмаштириш талаби билан мурожаат қилган. Сотувчи томони турли важ-карсон ва сабаблар билан унинг ушбу талабини бажаравермагач, Данғара туман жамиятига ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилади.
Туман жамияти масъуллари томонидан сотувчи билан учрашилиб, амалдаги қонунчилик талаблари ва уларни бажармаслик натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунтиришлар берилиши билан масалани истеъмолчи фойдасига ҳал қилинишига эришилди. Ўрганиш давомида томонлар ўртасида келишувга эришилиб, эътироз билдирилган ускуналар тўплами бошқа русумдагисига алмаштирилди.
Рауфжон Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment