Фарғонада “Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” нишонланди
27-феврал – “Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” сифатида нишонланиб келади. Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да ҳам ана шу санага бағишлаб вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида сўз олганлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясига ҳаётимизнинг бошқа муҳим соҳалари ва устувор йўналишлари қатори фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш, жамоатчилик назорати институтларини янада ривожлантиришга оид нормалар киритилганлиги ва ушбу нормаларни ҳаётга кенг жорий қилиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, бу борада қабул қилинган Президент Фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида ижтимоий долзарб муаммоларни хал этишда ННТларнинг иштироки, давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик ва ўзаро ҳамкорлик, ННТлар томонидан 2024 йилда амалга оширилган ижтимоий фойдали лойиҳаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, 2024 йилда ташаббускорлик кўрсатган ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фаол бўлган ННТ вакилларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, ҳудудий бўлинманинг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Post Comment