Нодавлат таълим муассасасини қийнаб турган муаммо бартараф қилинди

Нодавлат таълим муассасасини қийнаб турган муаммо бартараф қилинди

Федерациянинг жойлардаги ҳудудий тузилмалари томонидан нафақат давлат таълим муассасалари, балки бу борада хусусий йўналишда фаолият олиб бораётган ташкилотлар билан ҳам ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, уларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятни ошириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Олиб борилаётган ишларнинг натижаси сифатида бу жойларда Федерациянинг бошланғич ташкилотлари (таянч гуруҳлари) фаолияти ташкилланиши билан ҳамкорликни янада кенгроқ ва самаралироқ йўлга қўйилишига эришилади.

Марғилон шаҳридаги “Ziyo school study” ўқув марказидан келиб тушган мурожаатни ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилинишини ҳам ушбу ташкилот билан йўлга қўйилаётган ҳамкорликнинг дебочаси дейиш мумкин. Мурожаатда ўқув маркази аслида электр энергияси тўловларидан 1 500 000 сўм ҳақдор бўлгани ҳолда, 14 000 000 сўм қарздорлик келиб чиққанлиги, бунга қандайдир техник хатолик сабаб бўлиши мумкинлиги маълум қилиниб, қарздорликни келиб чиқиш сабабларига ойдинлик киритилиб, бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралади.

Федерациянинг Марғилон шаҳар жамияти томонидан мазкур мурожаатни ўрганиш давомида қарздорликни келиб чиқишига ҳақиқатан ҳам дастурда юзага келган техник хатолик сабаб бўлганлиги маълум бўлди. Мурожаат юзасидан шаҳар электр таъминоти корхонасига киритилган сўровга олинган жавоб хатида ўқув маркази ҳисоб рақамида юзага келган нореал қарздорлик хатлов асосида қайта ҳисоб-китоб қилиб берилиши маълум қилинди.

Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin