Кафил банк картасидан асоссиз ечиб олинган маблағ қайтарилди

Кафил банк картасидан асоссиз ечиб олинган маблағ қайтарилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Ўзбекистон тумани “Қирқкетмон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Ж.нинг таниши Н.А. шаҳардаги кредит савдо дўконидан истеъмол кредити шартларида харид қилган кондиционери учун кафил бўлгани, кредит тўлиқ сўндирилган бўлсада, унинг пластик картасидан 2 668 000 сўм пул ечиб олингани хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда Н.А. томонидан харид қилинган маиший техникани истеъмол кредити шартларида харид қилиш шартномасига унинг таниши Ш.Ж. кредит олувчи тўловни кечиктирган ҳолатда тўловларни ундириш ишлари унинг банк картасига қаратилишига рози бўлиб, кафил сифатида имзо қўйганлиги, орада Н.А. томонидан тўлов кечиктирилишига йўл қўйилиб, кейинчалик бартараф қилинган ва кредит тўлиқ сўндирилган бўлсада, оператор томонидан картадан пулларни автоматик ечиб олиш дастурига бу ҳақда тегишли топшириқ (команда) берилмаганлиги натижасида Ш.Ж.нинг пластик картасига пул келиб тушиши билан автоматик пул ечиб олиш ҳолатига йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, кафилнинг банк картасидан асоссиз ечиб олинган пул маблағи тўлиқ қайтарилишига ва юзага келган муаммони истеъмолчи фойдасига ҳал этилишига эришилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment