Завод носозлиги мавжудлиги аниқланган ноутбукнинг пули қайтариб олинди

Завод носозлиги мавжудлиги аниқланган ноутбукнинг пули қайтариб олинди

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ғ.О.нинг савдо дўконидан 3 459 500 сўмга харид қилган ноутбукда нуқсонлар аниқлангани, уларни бартараф қилиш бўйича сервис хизматлари кўрсатилган бўлсада, ноутбукда қайтадан нуқсонлар келиб чиқаётганлиги, уни сотувчига қайтариб пулларини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш ишлари доирасида, шунингдек бу борада “Техномарт” савдо дўкони раҳбариятига киритилган сўровга олинган жавобдан маълум бўлишича, Lenovo IdeaPad 1 15IGL7 82V700DURK русумли ноутбук 2024 йилнинг 20 августидаги сотувчи ва истеъмолчи ўртасидаги икки томонлама шартнома асосида мурожаат эгасининг турмуш ўртоғи Қ.Ж. номига расмийлаштирилиб олинган. Истеъмолчи томонидан ноутбукда юзага келган нуқсонни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилинган. Ўрганишда эса ноутбукда завод носозлиги (дефект) мавжудлиги аниқланган.

Истеъмолчи мурожаати асосида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида юқоридаги ҳолатлар ҳисобга олиниб, истеъмолчига ноутбукни харид қилиш учун тўлаган 3 459 500 сўм пулини қайтарилишига ва мурожаат истеъмолчи фойдасига ҳал этилишига эришилди.

Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin