Маиший буюмдаги нуқсон сервис усталари томонидан бартараф қилинди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туманнинг “Водил” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.И.нинг товарнинг шартнома нархини бўлиб тўлаш шартларида 4 092 000 сўмга сотиб олинган совутгич (холодильник)ни орадан 3 ой ўтиб нуқсонлари сабаб ишламай қолгани ва маиший буюмга сервис хизмат кўрсатилиши бўйича қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганлиги хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганиш давомида совутгич “Asl baraka a’lo sifat” МЧЖга қарашли савдо дўконидан истеъмол кредити шартларида харид қилинганлиги маълум бўлиб, савдо дўкони масъулларига мурожаатда келтирилган талаблар ва улар асосида ҳамда қонунчилик талаблари бўйича сотувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида совутгичдаги нуқсон сервис маркази усталари томонидан бартараф этилиб, соз ҳолатга келтириб берилди.
Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment