Ишонч телефонига қилинган мурожаат ортидан истеъмолчининг пули қайтарилди

Ишонч телефонига қилинган мурожаат ортидан истеъмолчининг пули қайтарилди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қувасой шаҳар “Юқори Мўян” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи У.З.нинг 5 135 000 сўмга харид қилинган телевизорда нуқсон аниқланиб, сервис маркази томонидан тегишли хулоса берилган бўлсада, сотувчи томонидан нуқсонли товарни алмаштириб бериш ишлари пайсалга солиб келинаётганлиги хусусида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчига кўра, у 2024 йилнинг октябр ойи бошларида шаҳарнинг Қиргули мавзеси ҳудудидан “Samsung” русумидаги телевизорни сотиб олган. Телевизордан фойдаланиши жараёнида нуқсон аниқлангач, сервис марказига мурожаат қилган. Унга телевизорда ҳақиқатан жиддий нуқсон мавжудлиги ҳақида хулоса берилганидан сўнг телевизорни харид қилган жойига олиб бориб топширган бўлсада, сотувчи томони унинг қонуний талабларини қаноатлантириш ишларини чўзиб юборган.

Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганилиши давомида сотувчи томони билан боғланиб, уларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилиши, қонун талабларини бажармаслик натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилиши билан, шунингдек томонларнинг келишувига асосан шартнома бекор қилинишига ҳамда истеъмолчига 5 135 000 сўм пули қайтарилишига эришилди.

Мансуржон Тошканов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

*Фото сунъий интеллект ёрдамида генерация қилинган

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin