Тарғибот тадбирлари тизимли асосда ўтказиб борилмоқда
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳудуддаги таълим муассасаларида тизимли асосда “Истеъмол маданияти нима?” ва бошқа шу каби мавзуларда амалдаги қонунчилик тарғиботи тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Тадбирларда таълим муассасаларининг ишчи ходимлари билан учрашилиб, уларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид сўнгги янгиликлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан маълумот ва ахборотлар бериб борилиб, уларнинг бу борадаги ишларни янада яхшилаш юзасидан фикр-мулоҳазалари ҳамда талкифлари тингланмоқда.
Тумандаги 2-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари иштирокида ташкилланган тадбирда ҳам иштирокчиларга маълумотлар бериш баробарида, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.
Хуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment