Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида янада фаол иштирок этишга чақирилди

Қувасой шаҳар касб-ҳунар мактаби жамоаси билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир “Юксак истеъмол маданияти сари”, деб номланиб, тадбирда унинг иштирокчиларига Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан юртимиз истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишлар, шунингдек Федерациянинг халқаро майдондаги олиб бораётган фаолияти юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, жамоани истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида янада фаол иштирок этишга чақирилди.
Тадбир тўғрисида Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида берилган ахборот материали
https://youtu.be/mw4RAwQ8Q1A
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати