Юксак истеъмол маданияти сари

Ҳудудий бирлашманинг 2021 йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари режасига асосан Тошлоқ тумани 2-касб-ҳунар мактабида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида давра суҳбати ташкилланди.

Маърузачилар томонидан Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар, шунингдек жорий йил истиқболдаги режалар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, ўқитувчи устозларнинг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига жавоблар қайтарилди.

Тадбир доирасида мактаб жамоаси ва Федерация ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини 2021 йилда ҳам тизимли асосда давом эттиришга келишиб олинди.

Тадбир тўғрисида “Рухсор” телерадиокомпаниясида берилган ахборот материали

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати