Жажжи истеъмолчиларнинг устозлари билан учрашувлар ўтказилди

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари билан тумандаги мактабгача таълим муассасалари ҳам қамраб олинмоқда. Сабаби нафақат мазкур муассасаларда тарбияланаётган жажжи болажонларимиз, балки тарбиячиларнинг ўзлари ҳам истеъмолчи ҳисобланишади.

Тарғибот тадбирлари доирасида иштирокчиларга истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан кафолатланганлиги, шунинг билан биргаликда қонундаги ҳуқуқларидан унумли фойдаланиши учун ўзининг мажбуриятларини ҳам унутмаслиги борасида атрофлича тушунтиришлар бериб борилмоқда.

Шунинг билан биргаликда, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида эришилаётган натижалар юзасидан ҳам атрофлича маълумотлар бериб ўтилмоқда.

Бугун юқоридаги тадбирлар тумандаги 4 ва 28-мактабгача таълим муассасаларида давом эттирилди.

Расмда 4-мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тадбирдан лавҳа

Исомиддин Аббосов
ЎЗбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси