“Истеъмолчи кутубхонаси”га ташриф

Фарғона туманидаги 20-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ юқори синф ўқувчилари мактаб психологи Манзурахон Жўраева бошчилигида тумандаги “Истеъмолчилар уйи” қошида ташкил этилган кутубхонада бўлдилар.

Ўқувчилар кутубхонанинг имкониятлари, ундаги мавжуд бадиий, илмий-оммабоп руҳдаги китоблар билан танишиш асносида туман жамияти мутахассислардан истеъмолчиларниг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчилик юзасидан ҳам қисқа маҳорат дарси олдилар.

Ёш истеъмолчиларни қизиқтирган саволларга туман жамияти мутахассислари Жаҳонгир Нишонбоев ва Ҳилолдин Ғофуровлар томонидан жавоблар қайтарилди.

Расмда тадбирдан лавҳа акс этган

Одилжон Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси