Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига қандай мурожаат қилиш мумкин?

Истеъмолчилик соҳасига оид мурожаатлар билан Федерациянинг республика бўйича ягона 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18-00 га қадар мурожаат қилиш мумкин.

Шунингдек, сутканинг исталган вақтида Федерациянинг www.istemol.uz сайтидаги виртуал қабулхонага ўз мурожаатларингизни юборишингиз ҳам мумкин.

Шунинг билан биргаликда, Telegram мессенжерида PotrebitelUz_bot орқали ҳам мурожаатлар қолдириш имконияти яратилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати