Олийгоҳ меҳнат жамоаси билан учрашув ўтказилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳудудий бирлашма масъуллари билан ҳамкорликда Қўқон давлат педагогика олийгоҳида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисиад”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида институт жамоаси ва Федерация ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорликни йўлга қўйилишини кўзда тутади.

Тадбир доирасида амалдаги қонунчилик асослари, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини вужудга келиши ва тараққиёти, Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан соҳага оид қонунлар тарғиботи ва ижроси борасида олиб борилаётган ишлар, Федерациянинг халқаро майдондаги фаолияти ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, олийгоҳ жамоасини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати