Федерация томонидан 3 ойда қанча маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди?

Федерацация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2021 йилнинг 1-чораги давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 2889 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1704 таси оғзаки, 744 таси ёзма, 441 таси эса электрон шаклда юборилган.

Ушбу Федерацияга келиб тушган 411 та электрон мурожаатнинг 314 таси “Президентга мурожаат портали”, 102 таси ягона Давлат интерактив поратли орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган. 25 та мурожаат Федерациянинг виртуал қабулхонасига ҳамда “Telegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган “@PotrebitelUz_bot” манзили орқали йўлланган.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 2674 таси яъни, 92,6 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 6 038 398 926 (олти миллиард ўттиз саккиз миллион уч юз тўқсон саккиз минг тўққиз юз йигирма олти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган 14 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 179 209 094 (бир юз етмиш тўққиз миллион икки юз тўққиз минг тўқсон тўрт) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, Федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган жами 16 та мурожаат юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 12 550 000 (ўн икки миллион беш юз эллик минг) сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

2021 йилнинг 1-чораги давомида истеъмолчилар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, мурожаатларнинг 1109 таси (38,4%) савдо соҳасига, 357 таси (12,4%) газ таъминоти соҳасига, 338 таси (11,7%) электр таъминоти соҳасига, 145 таси (5,0%) сув таъминоти соҳасига, 109 таси (3,8%) коммунал хизмат соҳасига, 31 таси (1,1%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 247 таси (8,5%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 113 таси (3,9%) транспорт соҳасига, 117 таси (4,0%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 323 таси (11,2%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Федерация тизимида ташкил қилинган 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига фуқаролар томонидан ҳисобот даврида жами 935 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб ушбу мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши натижасида 700 таси ижобий ҳал этилишига эришилди.

Мазкур ижобий ҳал қилинган мурожаатлар натижасида 1 092 243 070 (бир миллиард тўқсон икки миллион икки юз қирқ уч минг етмиш) сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундирилган.

Бугунги кунда фуқароларимизга янада қулайлик яратиш мақсадида уларнинг тегишли мурожаатлари Федерация тизимида ташкил қилинган
1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони, Федерациянинг виртуал қабулхонаси, Бош прокуратуранинг электрон дастури (crm.trask.uz) ҳамда Президентга мурожаат портали шунингдек, “telegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган “@PotrebitelUz_bot” манзили орқали қабул қилиб келинмоқда. Бунда фуқаро (истеъмолчи)лар реал вақт режимида мурожаатларини қолдиришлари мумкин.

Федерация Матбуот хизмати