“Истеъмолчи кутубхонаси”га ташриф

Фарғона туманидаги таълим муассасалари томонидан ҳудуддаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти қошида ташкил этилган “Истеъмолчилар кутубхонаси”га ташриф уюштириш анъана тусига кириб бормоқда.

Бугун кутубхонага тумандаги 2-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ташриф буюрдилар. Туман жамияти раиси Шукурали Ибрагимов муассаса тарбиячи ва тарбияланувчиларига китоб ва унинг инсон камолотидаги тутган ўрни ва аҳамияти, Ҳукуматимиз томонидан ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш борасида олиб борилаётган ишлар, “Истеъмолчилар уйи” қошидаги мазкур кутубхонани қуриб ишга туширилишидан кўзланган мақсад тўғрисида қисқача тушунтиришлар бериб ўтди.

Ташриф ниҳоясида боғча тарбияланувчиларига уларнинг ёшларига мос китоблар ҳам ҳадя қилинди.

Одилжон Жунайдуллаев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси