Истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?

Учкўприк туманидаги 39-умумтаълим мактабида ўтказилган “Истеъмолчилик ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида ўқув семинари қизиқарли, мазмунли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Тадбирда барчанинг истеъмолчи эканлигидан келиб чиқиб, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш ва бу борадаги жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйилишидан аҳолининг барча қатламлари манфаатдорлигига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил декабрь ойида Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида қабул қилинаётган қарорлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш ва унда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда Федерация ва унинг ҳудудий органларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг истеъмолчилик соҳасига оид саволларига туман жамияти мутахассислари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Наргизахон Шералиева
Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси