Федерация раиси қурилиши олиб борилаётган “Истеъмолчилар уйи” комплексида бўлди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида “Истеъмолчилар уйи” комплексининг қурилиш жараёнлари давом этмоқда.

Бугун, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов, туманда қурилиши давом этаётган “Истеъмолчилар уйи”нинг қурилиш жараёнлари билан танишди.

“Истеъмолчилар уйи”да фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун замонавий шароитлар яратилади ҳамда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилиши ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, “Истеъмолчилар уйи”да “Фуқаро – жамоат ташкилотлари – давлат” бирлигини мустаҳкамлаш мақсадида фуқаро мурожаатлари билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизимини жорий этишга қаратилган “Ҳуқуқий маслаҳат” маркази ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати