Юксак истеъмол маданияти сари

Ўтган йилда Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2021 йил учун асосий фаолият йўналишлари режаси асосида соҳага оид амалдаги қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Туман жамияти раисининг аҳоли (фуқаролар) билан жойларда “сайёр қабуллар”ни ташкил этиш мақсадида тумандаги таъминотчи, хизмат кўрсатувчи корхоналарда ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар мурожаатлари бўйича юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди ва мулоқотлар давомида маълум қилинган муаммолар ва билдирилган таклифлар тегишли тартибда қайд қилиниб, уларни ҳал қилиш чора-тадбирлари кўрилди.
“Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхонаси орқали 200 нафар аҳоли (истеъмолчилар)га бепул ҳуқуқий маслаҳатлар, амалий ёрдамлар, тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Федерация, ҳудудий бирлашма ва маҳаллий ҳокимлик топшириқлари асосида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид жамоатчилик фикрини ўрганиш ва жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар ўтказилиб, ўрганиш натижалари юзасидан юқори турувчи идора ва тегишлилиги бўйича давлат бошқаруви идораларига маълумотлар киритилди.

Амалдаги қонунчилик ва Федерация устави билан белгилаб берилган вазифлаар ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида 70 дан ортиқ меҳнат жамоаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкилланди. Ушбу тадбирлар билан 1100 дан ортиқ аҳоли вакиллари қамраб олинди.

Олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида, хусусан “Бешариқ тонги”, Федерация муассислигидаги “Истеъмол маданияти”, газеталари ҳамда турли расмий веб-сайтларда “Истеъмолчи ҳақ экан”, “Қонундан четга чиқмай”, “Штат қисқарса истеъмолчи жабр кўриши керакми?”, “Ишонч ҳосил қилинг”, “Яхши таасурот олдим”, “Нуқсонли товар сотиб олганда истеъмолчи нима қилиши керак?”, “Алмаштириб берилиш шарт” ва шу каби бошқа мавзуларда 50 маротабага яқин чиқишлар ташкилланди.

Фуқароларнинг юқори идораларга ёзма, ишонч телефонлари, электрон шаклдаги, шунингдек туман жамиятига тўғридан-тўғри мурожаатлари бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари билан 57 952 430 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Газ, электр, сув таъминоти, савдо, транспорт ва боқша масалаларни ўз ичига олган ушбу мурожаатларнинг барчаси ўз муддатларида кўриб чиқилиб, мазмунан ҳал қилинишига эришилди.

Туман жамияти жорий “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ҳам ўз олдига амалдаги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш йўналишида тизимли асосда иш олиб боришни мақсад қилиб олган.

Ҳамиджон Ахмедов
Туман жамияти раиси