Хотира абадий, қадр муқаддас

Бугун Федерациянинг Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси ташкил топган 2003 йилдан то 2010 йилларгача уни бошқарган Асқарали Акбаралиевич Рахмоналиевнинг туғилган куни (1958-2010 йй).

Асқарали Акбаралиевич оилада фарзандларга ҳар ишда намуна, меҳрибон ота, ўзи меҳнат қилган жамоаларда катта ҳурмат эътибор қозонган, ташаббускор, тадбиркор ва узоқни кўра олувчи раҳбар, инсон сифатида сахий, жонкуяр, қўли очиқ, ўзгаларнинг ташвишини биринчи ўринга қўядиган шахс эди. Қаерда ишламасин ўзидан етук, малакали шогирдлар қолдирган.

У ҳудудий бирлашмага раис бўлиб сайлангунга қадар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларида, хусусан Қувасой шаҳрида ҳоким, Олий Мажлис депутати, Фарғона вилоят товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, “COSCOM” Ўзбек–Америка қўшма корхонасининг водий бўйича директори лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини олиб борган эди.

Федерация тизимида ишлаган ва ҳозирда меҳнат фаолият олиб бораётган ҳамкасблари вилоятимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини вужудга келиши ва ривожлантирилишида унинг беқиёс хизматларини эътироф этган ҳолда, бу борада ўзига хос мактаб яратган шахс сифатида хотирлайдилар.

Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари меҳнат жамоалари

(расмлар оиласи архивидан олинди)