Таянч гуруҳлари аъзолари билан мулоқотлар ўтказилмоқда

Бешариқ туманида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бугун тумандаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 1-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирлар шулар жумласидандир.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъулларининг таянч гуруҳлари аъзолари билан мулоқотларида Федерация ва унинг ҳудудий тизимларида олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида фикрлар алмашиш баробарида, таянч гуруҳлари аъзоларини истеъмолчи сифатида соҳага оид масалаларда қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди, уларнинг кундалик турмуш жараёнида учраб турадиган айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Туманда Федерация аъзолари билан мулоқотлар тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси