Федерация аъзолари билан мулоқотлар давом этади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 2022 йил 7 майдаги IT/01-29- сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни тартибли ва самарали ўтказилишини таминлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Бешариқда таянч гуруҳлари аъзолари иштирокида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкилланмоқда.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад таянч гуруҳлари аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтиш, Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариш, уларни соҳага оид масалалардаги муаммоларини тинглаш, соҳани янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашиб боришдан иборат.

Бугун мазкур тадбирлар тумандаги 11-умумий ўрта таълим мактабида ва 12-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам ўтказилди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси