Таянч гуруҳлари аъзолари иштирокида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” бўйича ўтказилаётган тадбирлардан бири 25-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим ташкилоти ходимларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида ахборотлар бериб ўтилди. Туман жамияти вакиллари ва таянч гуруҳи аъзолари истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини янада ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида олиб борилаётган ишларни сон ва сифат жиҳатидан яхшилаш борасида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.

Бу каби тадбирлар тумандаги 14 ва 18-МТТларда ҳам бўлиб ўтди. Ойлик доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Исомиддин Аббасов
Ўзбекистон туман жамияти мутахассиси