Қонунлар ижросини таъминлашда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Федерация топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги Федерация таянч гуруҳи фаоллари ва аъзолари иштирокида турли тарғибот ва тушунтириш тадбирларини ўтказиб келмоқдалар. Бугун Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлимида ташкилланган таянч гуруҳи аъзолари иштирокида ҳам шундай тадбирлардан бири ўтказилди.

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад таянч гуруҳлари аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтиш, Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтариш, уларни соҳага оид масалалардаги муаммоларини тинглаш, соҳани янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашиб боришдан иборат.

Тадбирда иштирокчиларга Федерация ва унинг тузилмалари фаолияти ҳақида ахборотлар бериш баробарида, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Федерация ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик йўналишидаги ишларни олиб бориш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларни самарали ҳал қилишдаги ҳамкорлик, амалдаги қонунчилик мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш ва бунинг оқибатида жамоатчилик вакилларида қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш масалаларида ҳам ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси