Тиббиёт муассасаларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида 1-сонли шифохонада Федерация аъзолари иштирокида тарғибот тадбири ўтказдилар. Тадбир шифохона бўлимларида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида ўктазилди.

Шаҳар жамияти ходимлари шифохонанинг бўлимларида бўлишиб, тиббиёт ходимлари билан истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда суҳбатлар ташкилланди. Суҳбат асносида уларга Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар, истеъмолчилик ҳаракатига доир қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан қисқача тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларнинг саволларга жавоблар қайтарилди.

Шунингдек, уларга кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда муаммоларга дуч келганда Федерация тизими ташкилотлари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ ва тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси