Фикр ва мулоҳазалар алмашилди

Фарғона туманида Федерациянинг “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларда тарғибот ва тушунтириш тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Бугун шу мақсадда 4-умумий ўрта таълим мактаби, маданият бўлими ва бюджетдан ташқари пенсия бўлимида ҳам мазкур йўналишдаги тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида таянч гуруҳлари раҳбар ва аъзолари билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ҳамкорлик ҳамда мазкур ҳамкорликни келгуси истиқболлари юзасидан, Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини, шунингдек аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ишларни сон ва сифат жиҳатидан янада яхшилаш юзасидан фикр ва мулоҳазалар алмашилди. Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга ажвоблар қайтарилиб, уларнинг соҳага оид ишларни яхшилаш юзасидан таклифлари тингланди.

Туманда бу борадаги тадбирлар тизимли асосда давом эттириб борилмоқда.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси