Ҳудудий бирлашманинг собиқ маъмурий биноси ўрнида замонавий бино қурилиши ишлари бошланди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Федерациянинг республикадаги ҳудудий бирлашмалари ичида биринчи бўлиб ўз балансидаги маъмурий бинога эга бўлганди.

Ҳудудий бирлашма мазкур маъмурий бинода 2013 йил апрел ойидан 2022 йилнинг шу давригача ўз фаолиятини кўрсатиб келди. Лекин бугунги кунда Фарғона шаҳрида олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ҳудудий бирлашма маъмурий биноси атрофида барпо этилаётган кўркам бинолар, замон талабларидан ортда қолмаслик мақсадида, шунингдек Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон Фармони ҳамда ушбу Фармон асосида тасдиқланган “йўл харитаси”да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳамда Концепцияда белгиланган “давлат+фуқаролик жамияти институтлари+тадбиркорлик субъектлари” тамойилига асосланган ҳолда, ҳудудий бирлашманинг бир қаватлик собиқ маъмурий биноси ўрнида ҳам замон талаблари асосида кўп қаватли бино барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

Қурилиш ишлари тугaллангач, ҳудудий бирлашма маъмурияти қурилаётган мазкур янги бинонинг биринчи қаватига жойлашади.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати