Истеъмолчининг эътирози ўринли экан

Ёзёвон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Сангинов номидан мурожаат келиб тушди. Унда суви таъминоти идораси томонидан ҳисобланаётган қарздорликдан норозилик баён қилинган.

– Яқиндагина тўловларни амалга ошириб, яна олдиндан 100 куб метрга тўлов қилсаму, “Фарғона сув таъминоти” Ёзёвон туман бўлими компьютер базасида 151 106 сўм қарздорлик чиқмоқда, – дейди истеъмолчи ўз мурожаатида.

Туман жамияти ходимлари томонидан истеъмолчининг қўлидаги мавжуд тўлов хужжатлари асосида қайта хисоб-китоб қилиниб ва ўрганиш натижалари бўйича тўпланган маълумотларга асосланиб, сув таъминоти идораси компьютер базасида чиқаётган 151 106 сўм миқдоридаги қарздорликнинг асоссизлиги, хонадондаги сув ҳисоблагич кўрсатгичининг жорий 253 куб метр ҳолатига истеъмолчида 64 куб метрга ҳақдорлик мавжудлиги маълум бўлди.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман жамияти мутахассиси

(иллюстратив фото)