Таянч гуруҳи фаолиятини жонлантириш масаласида тадбир ўтказилди

Бешариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан Сантария-эпидемиология хизмати Бешариқ туман бўлимида меҳнат фаолияти олиб бораётган масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Тарғибот тадбири мазкур идорада ташкилланган Федерация таянч гуруҳи фаолиятини қайтадан жонлантиришга бағишланди.

Тадбирда иштирокчиларга Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратларининг жорий йил биринчи ярим йиллиги фаолияти якунлари бўйича ахборотлар бериб ўтилди. Иштирокчиларга фаолият билан боғлиқ ахборотлар етказилиши баробарида, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жорий аҳволи, бу борада қабул қилинган қонун ва қарорларнинг ижроси, тиббиёт тизимига кирувчи ташкилотлар ва Федерация ижро этувчи аппаратлари ўртасида ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, дастурлар ва чора-тадбирлар режаларининг бажарилиши масалаларида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси